АҚЧА СВИТАСИ

АҚЧА СВИТАСИ (Ақча сойи номидан) — ўрта тошкўмир даврига мансуб свита. 1939 й. да Чатқол тизмасининг ғарбий қисмида мустақил свита сифатида ажратилган. Ақча свитаси нордон ва ўрта асосли вулкан жинслардан ташкил топган. Умумий қалинлиги 2500 м. А. с. да ўрта тошкўмир даврига мансуб тошқотган ўсимлик қолдиқлари топилган. Ақча свитаси Чатқол ва Қурама тизмаларида кенг тарқалган ва бу тоғлардаги Ақча свитасида нодир металл конлари учрайди.