АҚБА

АҚБА, Ақаба (араб. — тоғ йўли, довон) — тарихий географик тушунча. 9 — 10-а. ларда арабийнавис географларнинг асарларида кўп учрайди. 10 – а. да форс тили да ёзилган «Ҳудуд ул-олам» ва «Тарихи Табарий» асарларида ҳам тилга олинади. Ҳозир бу атама, асосан, географик номлар таркибида қолган. Туркистон, Зарафшон ва Помир тоғларида Ақба сўзидан тузилган ўнлаб довонни учратиш мумкин: Ақбабоши, Ақбаводиф, Ақбаи Оббурдан, Ақбаи Гишхун, Чоши ақба ва ҳ. к. Бу атама ахба, ағба, овға шаклларида Ўзбекистоннинг бир қанча жойларида турли хил маънода ишлатилади. Мас, Самарқанд вилояти баъзи туманларида довонга чиқиладиган тик йўлни овға дейишади ва ҳ. к.