АПТЕХАРИ

АПТЕХАРИ Нараян (1864.8.3, Берар — 1919.3.3, Пуна) — ҳинд ёзувчиси, маърифатпарвар. Маратха тилида ёзган, шу тилдаги адабиётда танқидий реализмга асос солган. Туркум романлари — «Ҳозирги замон тарихлари» (1890 — 95), тарихий роман «Майсур йулбарси» (1890 – 91), «Чандрагупта» (1902 — 04) даги (жами 21 та роман ёзган) илғор зиёлилар образларида ўз орзу-умидларини умумлаштирган; ўтмишдошларнинг қаҳрамонликларини замондошларни ватанпарварлик, миллий ифтихор руҳида тарбиялаш билан боғлаган.