АППЕНДИКУЛЯРИЯЛАР

АППЕНДИКУЛЯРИЯЛАР (Appendicularia) — хордалилар типи крбиклилар кенжа типига мансуб синф. Сувда сузиб юрадиган дастлабки хордалилардан келиб чиққан. Уз. 0,5 мм гача, гавдаси тана ва думдан иборат. Думида хордаси, нерв найи ва кўндаланг тарғил мускуллари жойлашган. Танаси дилдироқ шаффоф моддадан иборат қобиқ — уйча ичида жойлашган. Уйчанинг олдинги ва орқа томонида тешик бўлади. Думининг ҳаракати туфайли сув олдинги тешигида жойлашган фильтрловчи аппарат орқали ўтиб орқа тешигидан чиқиб кетади. Фильтрловчи аппаратнинг ингичка ипчалардан иборат панжаралари Аппендикуляриялар учун озиқ бўладиган майда организмларни тутиб қолади. Фильтрловчи аппарат ифлосланганида Аппендикуляриялар уйчасини бузиб чиқиб янги уйча қуриб олади. Аппендикуляриялар ҳалқумида эндостил ва бир жуфт жабра тешиклари бўлади. Жабраолди бўшлиғи бўлмайди. Анал тешиги танасининг қорин томонида. Мияси устида ёруғликни се-задиган кўзчаси ва стотоцисти жойлашган. Кўпчилик турлари гермафродит. Фақат жинсий йўл б-н кўпаяди. Личинкасининг оғзи ва анал тешиги бўлмайди. 100 га яқин тури маълум, барча денгизларда, асосан сувнинг устки қатламларида учрайди.