АППАССИОНАТО

АППАССИОНАТО (итал. appassionato — ҳаяжонли, эҳтиросли) — мусиқа асари ёки унинг айрим қисмларини ижро этиш ҳолатини билдириш учун қўлланувчи ном. Кўпроқ суръатни белгиловчи атама билан қўшилиб келади, мас, аллегро А. Баъзан, асар номи сифатида учрайди (мас, Л. Бетховеннинг фортепиано учун 23 – «Аппассионата» сонатаси) ёки асар номи таркибига киради (мас, А. Вьётаннинг скрипка ва фортепиано учун «Аппассионата фантазиями).