АПОРТ (франц. apport) — акциядорлик жамияти ихтиёрига сотилган акциялар учун тўлов тарзида ўтадиган мулк. Муайян суммага баҳоланган товарлар, савдо ва саноат корхоналари Апорт бўлиши мумкин. Кўп ҳолларда таъсисчилар янги ташкил топаётган акциядорлик жамиятларига Апорт тарзида ўз корхоналари ҳамда товарларни оширилган нархда ўтказадилар, натижада мулк қийматига нисбатан кўпроқ миқдорда акция оладилар.