АПОНЕВРОЗ

АПОНЕВРОЗ (юн. aponeurosis: апо… ва neuron — пай) — таркибида қалин эластик ва коллаген толалар бўлган бириктирувчи сербар тўқима; баъзи сербар мускуллар пайи. Қўл-оёқ кафти терисининг остида, бошнинг сочли қисмида, қорин деворида ва б. жойларда бўлади. Апоневроз сербар мускулларни суяклар ёки бошқа тўқималар билан боғлайди.