АПЛИТ

АПЛИТ (юн. haploos — содда) — магматик ертомир тоғ жинси. Майда донали, оч рангли, бир текис кристалланган минераллар (кварц, ишқорли дала шпати, баъзан нордон плагиоклазлар)дан иборат. Аплит пайдо бўлиш жараёни жиҳатидан, асосан, ер пўстининг чуқур қисмидаги гранит билан боғлиқ. Шунинг учун гранит-А. деб ҳам аталади. Аплит баъзан ернинг чуқур қисмида бошқа жинслар билан бирга учрайди. Бундай Аплитларни диорит-А., сиенит-А. ва б. номлар билан ҳам атайдилар. Аплит асосан кварц ва ортоклаздан иборат. Керамика саноатида ишлатилади.