АНУШТЕГИН (? – 1097) — ануштегинийлар (1097—1231) бобокалони. Ўғузларнинг Бекдили уруғидан. Ёшлигида Гарчистонда (Мурғоб воҳаси) салжуқий сипохсолор Иззуддин Ўнар Билгатегин (7—1098) га ғулом (қ. Ғуломлар) қилиб сотиб юборилган. Сўнг, у сидқидил қилган хизматлари эвазига Маликшоҳ саройида таштдорлик мансабига кўтарилган. Ўша даврда Хоразмни идора қилиш ҳам шу мансаб вазифалари доирасига кирган бўлиб, Хуросон амири Додбек Ҳабаший, Ануштегин вафот этгач, унинг ўғли Қутбиддин Муҳаммаднм Хоразм волийси этиб тайинлаган ва унга хоразмшоҳ унвонини берган.