АНТВЕРПЕН

АНТВЕРПЕН — Бельгиянинг шим. даги шаҳар; Антверпен провинциясининг маъмурий маркази, кема қатнайдиган Шельда дарёси ва Альберт канали бўйида, Шим. денгиз қиргоғидан 90 км ичкарида. Дунёдаги энг катта портлардан бири (юк обороти 80 млн. т. дан зиёд). Муҳим савдо, молия ва саноат маркази, аҳолисининг сони жиҳатдан Брюсселдан кейин 2-ўринда. Аҳолиси 468 минг киши (1991, шаҳар атрофи билан 920 минг киши). 16-а. 2-ярмида аҳамияти жиҳатидан Европада 1-ўриндаги савдо ва кредит маркази бўлган. Хўжалигида ташқи савдо ва молия алоқалари катта роль ўйнайди. Антверпен халқаро денгиз, ҳаво ва т. й. алоқалари тугуни ички сув йўллари орқали Кампин кумир хавзаси, Льеж, Рент ва Брюссель ш. лари билан боғланган. Рангли металлургия, машинасозлик (жумладан, кемасозлик), ҳарбий, кимё (минерал ўғит, бўёқ), озиқ-овқат, тўқимачилик (айниқса ипгазлама и. ч.), нефтни қайта ишлаш саноати тармоқлари ривожланган. Олмосга сайқал бериш ва бриллиант савдосининг жаҳон маркази. Шаҳарда VII Олимпиада ўйинлари ўтган (1920). Антверпен яқинида ГЭС ишлаб турипти. Ун-т, консерватория, музейлар (жумладан, Қироллик нафис санъат музейи, 1810 й.). П. П. Рубенс Уймузейи ва б. бор. А. йилномаларда дастлаб 7-а. дан тилга олинган. 14 — 18-а. лар меъ-морий ёдгорликлари сақланган.