АНТРАХИНОН БЎЁҚЛАР

АНТРАХИНОН БЎЁҚЛАР — антрахинон ёки унинг ҳосиласидан олинган полициклик бўёқлар. А. б. кимёвий барқарорлиги, рангининг ёрқинлиги ва ёруғликка нисбатан мустаҳкам бўлганлиги туфайли кенг тарқалган. Улар жун, ипак, сунъий толалар (капрон, найлон) полиэфир толалар ва б. ни бўяшда, шунингдек полиграфия ва лок-бўёқ саноатида ишлатилади.