АНТИВИТАМИНЛАР

АНТИВИТАМИНЛАР (анти… лот. витаминлар) — тирик ҳужайранинг витаминлардан фойдаланишига тўсқинлик қиладиган моддалар. Улар витаминларни парчалаб, нофаол шаклга айлантиради; кимёвий тузилишига кўра витаминларга яқин бўлсада, қарама-қарши биологик таъсирга эга. Mac, глюкоаскорбин кислота аскорбин кислота (С витамин)нинг антивитаминидир.