АНТИПАССАТЛАР

АНТИПАССАТЛАР — тропик кенгликларнинг тропосферасида пассатлар устида эсадиган ғарбий ҳаво оқими. Антипассатларнинг қуйи чегараси ўрта ҳисобда 4 км баландда; субтропиклардан экваторга томон ва қишдан ёзга қадар кучайиб боради. А. Шим. ярим шарда асосан жан.-ғарбдан, Жан. ярим шарда эса шим.ғарбдан эсади (қ. Пассатлар).