АНТИФЕРРОМАГНЕТИЗМ

АНТИФЕРРОМАГНЕТИЗМ — кристалл моддалар (антиферромагнетиклар) нинг магнит ҳолатларидан бири; бунда кристалл панжаранинг қўшни тугунларидаги атом (ион) ларнинг магнит моментлари антипараллел (бир-бирига қарамақарши) йўналган, шунинг учун модданинг магнитланиши умуман кам бўлади. Антиферромагнетизм ташқи магнит майдон йўқлигида ва т-ра унча юқори бўлмаганда юз беради. Ферромагнетизмдан фаркли равишда ташки майдон йўқлигида антиферромагнетикнинг қўшни элементар магнетиклари ўзаро мувозанатлашади ва натижавий магнетизм нолга тенг бўлади. Антиферромагнетик ташқи майдонга жойлаштирилгандагина натижавий майдон нолдан фарқли бўлиши мумкин.