АНТЕКЛИЗА

АНТЕКЛИЗА (анти… ва юн. klisis — оғиш) — ётиқроқ антиклиналь кўтарилма шаклидаги платформа пойдеворининг асосий тектоник тузилмаси. А ядроси ёки асосий платформа пойдевори кембрийдан оддинги кристалл жинслардан тузилган; бу жинслар устида эса чўкинди жинслар қатлами ётади. Антеклиза, асосан бир неча геологик даврлар ичида юқорига йўналган тектоник ҳаракатлар натижасида пайдо бўлади. Бу ҳаракатлар таъсирида Антеклиза ядросидаги кристалл жинсли пойдевор ҳар хил тезлик билан кўтарилиши натижасида айрим қисмларга ажралиб кетади. Чўкинди жинслар қалинлиги Антеклиза гумбазида унинг ён бағирларидагига қараганда кўпроқ бўлади. Антеклизанинг кўп жойларида чўкинди жинслар умуман бўлмайди, бундай ерларда кристалл жинсли пойдевор ер юзасига чиқиб қолади (қ. Синеклиза).