АНОРГАНИК БИРИКМАЛАР НОМЕНКЛАТУРАСИ

АНОРГАНИК БИРИКМАЛАР НОМЕНКЛАТУРАСИ — кимёвий элементлар ва уларнинг бирикмаларига ном бериш тизими. Номенклатура модда таркибини ёзма равишда ва оғзаки нутқда аниқ ифодалаши лозим. Анорганик бирикмаларнинг кўп ва турли-туманлиги уларни номлашда маълум тизимга асосланади. Кўпчилик кимёвий элементларнинг номи лотин номидаги «ium» қўшимчани «ий» қўшимчага алмаштириб ҳосил қилинади. Mac, litium — литий, barium — барий ва ҳ. к. Қадим замонлардан бери ишлатиб келинган элементларнинг номлари шундайлигича сақланиб қолади: олтингугурт, темир, мис, рух, қалай, қўрғошин, симоб, олтин, кумуш ва б. Элементларнинг кислород б-н ҳосил қилган бирикмалари оксидлар ва пероксидлар деган умумий термин билан аталади. Оксидлар туз ҳосил қилувчи ва туз хрсил қилмайдиган оксидларга бўлинади. Туз ҳосил қилувчи оксидлар ўз навбатида асосли, нордон ва амфотер оксидларга ажратилади. Ўзгарувчан валентли элементларнинг оксидларини номлаш учун аввал элементнинг номи, сўнгра оксид сўзи қўшиб айтилади. Mac, FeO — темир (II)-оксид, Ғе2О3—темир (III)-оксид ва ҳ. к. Элементларнинг олтингугурт ва галогенлар билан ҳосил қилган бирикмалари ҳам шундай номланади. Mac, CuS — мис (II)-сульфид, ҒеС13 — темир (III) — хлорид ва ҳ. к. Металл ва гидроксил гуруҳдан ташкил топган бирикмалар асослар деб юритилади. NaOH — натрий гидроксиди ёки (СиОН)2 — мис гидроксиди буларга мисол бўлади. Асосларнинг асосий хусусияти, уларнинг кислоталар билан туз ҳосил килишидир. Водород ва кислота қолдиғидан ташкил топтан моддалар кислоталар сифатида қаралади. Водород атоми сони кислота қоддиғи валентлигига тенг бўлади. Кислотадаги водород металлга алмашина олади. Кислоталарнинг асосий хусусияти асослар билан туз ҳосил қилишидир. Кислородсиз кислотанинг номи кислота ҳосил қилувчи элементнинг номига «ид» қўшимачаси қўшиш орқали ҳосил қилинади. Mac, H2S — сульфид кислота, HF — фторид кислота, Н2Те — теллурид кислота. Кислородли кислоталар ва тузлар ўзбекчада халқаро ном билан аталади. Mac, HNO2 — нитрит кислота, HNO, — нитрат кислота, H2SO4 — сульфат кислота; уларнинг тузлари тегишлича нитритлар, нитратлар, сульфатлар дейилади ва ҳ. к. Агар кислота таркибидаги водород атомларининг ҳаммаси металл атомига алмашган бўлса, нормал туз, акс ҳолда нордон туз деб аталади. Агар тузлар таркибида гидроксил гуруҳи бўлса, асос тузлар деб аталади. Нормал тузларни номлашда металл номига кислота номи кўшилади. Мас, NaF — натрий фторид, Fe2(SO4)3 — темир (III) — сульфат ва б. Кўп асосли кислоталарнинг таркибидаги металлга алмашган водород атомлари сонига караб тузга ном берилади. Мас, Na3PO4 — натрий фосфат, Na2HPO4 — натрий гидрофосфат, NaH2PO4 — натрий дигидрофосфат; баъзан булар уч алмашган, икки алмашган, бир алмашган деб ҳам аталади. Кислоталардаги водородни металлга ёки асослардаги гидроксил гуруҳни кислота қолдиғига алмаштириш йўли билан тузлар ҳосил килинади. Булар ўрта (нормал), нордон ва ишқорий тузларга бўлинади. Икки металл ва бир кислота қолдиғидан ташкил топганлари қўш тузлар дейилади. Бир металл ва икки кислота қоддиғидан ташкил топгани эса аралаш тузлар деб аталади.