АНОР

АНОР, аноргул — анор кўринишидаги ислимий нақш тури; кулоллик, наққошлик, каштачиликда кенг қўлланилади. Анор тасвири қадимдан тўқчилик ва тўкин-сочинликни ифодалаган. Анор гоҳида айнан ўзи, гоҳида услублаштириб ифодаланади. Баъзан унинг кесими ва ичидаги доналари ҳам тасвирланади. Бунда идишнинг шаклига мос тушган ёрқин бўёқли нақш нафис кўринади, нур таъсирида сир товланиб, жонли манзара ҳосил бўлади. Ҳар бир безакнинг шакли ва қаерда ишлатилиши усталарнинг нозиқ дидига боғлиқ. Анор тасвири халқ амалий санъатининг бошқа турларида ҳам қўлланилади. Жумладан Анор нақш сифатида ўзбек миллий тўқимачилигида 19-а. нинг 2-ярмида кенг тарқалди. Mac, дастурхон ва ш. к. буюмлар гули анорсимон гул шаклида бўялган.