АНОФТАЛЬМ

АНОФТАЛЬМ — бир ёки иккала кўз соққасининг йўқлиги. Туғма сабаблар ёки шикастланиш ва турли касалликлар натижасида рўй беради. Онанинг ҳомиладорлик давридаги оғир касалликлари ёки турли заҳарли моддалар, жумладан дорилардан заҳарланиши сабаб бўлади.