АННОТАЦИЯ

АННОТАЦИЯ (лот. annotatio — қайд) — қисқача таъриф. Китоб, мақола, қўлёзма мундарижасини, ғоявий-сиёсий йўналишини ва б. жиҳатларини очиб беради. Аннотацияни, мас, китобнинг ўзида, библиографик кўрсаткичларда ва кутубхона каталогларида учратиш мумкин. Унинг вазифаси ўқувчиларда муайян китоб, мақола, қўлёзма тўғрисида умумий тасаввур туғдириш ва уларга адабиётлар танлашда ёрдам кўрсатишдир.