АНКИЛОЗ (юн. ankilos — буқилган) — бўғимнинг букилмайдиган ва ёзилмайдиган бўлиб, қимирламай қотиб қолиши. Бунга суяклар бўғим юзасининг жароҳатланиши ва парчаланиб синиши, бўғим ҳосил қиладиган тоғай юзасининг яллиғланиши ёки шикастланганда бўғимни узоқ вақт қимирлатмай қўйиб даволаш, жаррохлик усули билан бўғимни қотириб қўйиш сабаб бўлади. Бўғимдан ташқари, бўғим ичи, суякли, чандиқли (фиброзли) Анкилоз фарқ қилинади.