АНЖУМАН (араб. — йиғин) — 1) кенг доирада ўтказиладиган мажлис, йиғилиш, кенгаш;
2) бир даврда яшаб, бир соҳада фаолият кўрсатган атоқли шахслар гуруҳи, жамияти;
3) бир хил касбдаги ҳунармандларнинг бирор масла-ҳатли иш юзасидан вақт-вақти билан йиғилишиб ўтказиладиган мажлиси, шогирдларни ишга ўтказиш йиғини, маросими, зиёфати.