АНЖЕ, Анжер — Франциядаги шаҳар, Мен ва Луара департаментининг маъмурий маркази, Анжу тарихий вилоятининг энг катта шаҳри. Аҳолиси 141 минг киши (1990). Мен дарёси Луарага қуйиладиган ердаги пристань. Т. й. тугуни. Қ. х. машинасозлиги, тўқимачилик, озиқ-овқат, пойабзал саноати корхоналари, санъат ва ҳунар миллий мактаби, роман-готика черкови (12 — 13 – а. лар), қаср (1228 — 38), археология ва сувратли гиламлар музейлари бор.