АНИЛИН

АНИЛИН (аминобензол, амидобензол, фениламин) , C6HSNH2 — ароматик аминларнинг энг оддийси. Мол. м. 93,2. Рангсиз, сувда оз (100 г сувда 20° да 3,4 г) эрийди, ўзига хос ёмон ҳидли суюқлик; суюқланиш т-раси — 6,15°, қайнаш т-раси 184,4°, 20° да зичлиги 1027 кг/м3. Этил спирт, эфир ва бензолда яхши эрийди Анилин буғи жуда заҳарли. Анилинни биринчи марта 1826 й. да О. Унфердорбен индигони оҳак билан бирга ҳавосиз қиздириш йўли б-н олган ва «кристаллин» деб атаган. 1841 й. да Ю. Ф. Фрицше индигога ўювчи ишқор таъсир эттириб олган моддани Анилин деб номлаган.

1842 й. да эса Н. Н. Зинин нитробензолни (NH4)2 SO3 таъсирида қайтариш реакцияси орқали Анилинни синтез қилди ва уни «бензидом» деб номлади. Бу усул саноатда кенг миқёсда татбиқ этилди.

1843 й. да юқорида кўрсатиб ўтилган усуллар ёрдамида олинган барча моддаларнинг бир хил бирикма эканлигини исботлади ва шу билан анилин бўёқлар саноатига асос солинди. Анилин кучсиз асос хоссали бўлиб, унга тегишли ре-акциялар орасида диазотлаш реакцияси, яъни нитрит кислота билан бўладиган реакция катта аҳамиятга эга, чунки бунда олинадйган диазобирикмалар кўпчилик органик бўёқларни синтез қилишда ишлатилади. Анилин оксидланса қора Анилин ва эмеральдин деган бўёклар ҳосил бўлади. Анилин фармацевтика моддалари, пластмассалар олишда ҳам ишлатилади.