АНГРЕН «КУЛОЛ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи йирик корхона. «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси таркибида. 1965 й. да ишга туширилган. 1965—94 й. ларда Ангрен керамика комбинати номи билан аталган. 1994 й. дан ҳозирги номда. Сантехника жиҳозлари, канализация кувурлари, фаянс буюмлар, гипс, алебастр, метлах плиталари, полга, деворга ишлатиладиган сопол кошинлар ва б. материаллар (асосий хом ашёси коалин) ишлаб чиқаради. Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш ва турини кўпайтириш мақсадида Эрон, Германия, Чехия ва Словакия фирмалари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.