АНГРЕН КЎМИР КОНИ

АНГРЕН КЎМИР КОНИ — Тошкент вилояти Оҳангарон водийсидаги қўнғир кумир кони. Қурама ва Чатқол тоглари этагида. Геологик кон қидирув ишлари 1934 й. дан бошланган. Дастлабки шахта 1940 й. да ишга туширилган. Кўмирли ҳавзанинг майд. қарийб 70 км2. Аниқланган захираси 860 м чуқурликкача 1,9 млрд. т (Ўрта Осиёдаги барча кўмир захирасининг қарийб 1/4 қисми). Кўмир юра ётқизиқлари орасида жойлашган, қатлами жуда сербар, қалинлиги ер юзасида 20 м дан чуқурликда 130 м гача. Кўмир Б2 маркасига мансуб. Ёниш иссиқлиги 13,9 МЖ/кг. Кўмир асосан очиқусулда (2,5 млн. т), қисман ер остидан (0,5 млн. т) қазиб олинади. Бундан ташкари «Еростигаз» ст-ясида кумир газга айлантирилиб, йилига 50 млн. м3 газ ишлаб чиқарилади. Кўмир билан бирга каолин ҳам қазиб олинади. Қатламлар орасида портландцемент, флюс, бурт ҳамда канализация қувурлари и. ч. учун хом ашё бўладиган жинслар кўп.