АНГОР ҚУЁНИ

АНГОР ҚУЁНИ — қуён зоти; тивити ангор эчкисиникига ўхшаганлиги сабабли шу ном билан аталган. Ангор қуёнининг жуни майин, ипаксимон, ранги оқ, баъзан ҳаво ранг ва қора. Ангор қуёнининг калласи катта, қулоғи калта, етук қуёнларнинг вазни 2,3 — 3,5 кг, танаси уз. 43 см. Бир болалашда 7 тагача насл беради. Ақ. нинг тивити Ўзбекистон шароитида апр. нинг иккинчи ярмида тараб олинади (бир йилда 250 г гача тивит), юқори сифатли трикотаж ва фетр маҳсулотлар тайёрланади. Ангор қуёни к, – ёз иссиғига чидамсиз бўлганидан салқин зоналарда боқилади.