АНГЛЕЗИТ

АНГЛЕЗИТ — сульфатлар синфига мансуб минерал. Қаттиқлиги 3—3,5. С. оғ. қарийб — 6,4. Жуда мўрт. Рангсиз, оч рангли, сарғиш, кулранг ва яшил, баъзан кўк товланувчи кристалл, донадор масса. Олмос ёки ёғ каби ялтирайди. Англезит — қўрғошинли руда. Асосан гиперген, гидротермал йўл билан ҳосил бўлган. Ол-тойда, Ўрта Уралда, Шарқий Забайкальеда, Закарпатьеда конлари бор. Ўзбекистонда Чатқол-Қурама тоғларидаги полиметалл конларида кенг тapqалган.