АНГИОСПАЗМ (ангио… ва юн. spasmos — тортаман) — майда артериялар, артериолалар ва капиллярларнинг торайиши (спазми). Томир мускул қаватининг қисқариши оқибатида рўй беради. Натижада тўқима ва аъзоларга қон кам келади ва тегишли тўқималарда ишемия ривожланади. Ангиоспазм қайси аъзодалигига қараб, бош оғриғи, томир тортишиши каби аломатлар билан ўтади. Кўпинча гипертония касаллиги ва неврозларда учрайди.