АНГИОНЕВРОЗ

АНГИОНЕВРОЗ (ангио… ва невроз) — қон томирларни ҳаракатлантирувчи нервлар функциясининг бузилиши. Ангионеврозда тери тўсатдан оқаради ёки қизаради, шишади, терлайди, қизийди ва б. спастик ўзгаришлар кузатилади. Невроз ва психозларда кузатилади.