АНГЕМИТОН ТОВУШҚАТОР

АНГЕМИТОН ТОВУШҚАТОР (юн. an — инкор юкламаси, hemi — ярим ва tonos — тон) — мусиқада ярим тонликсиз товушқатор ва ўзга тузилмалар. Булар одатда халқ, хусусан Шарқ куйларида кенг учрайди. Ўзбек мумтоз мусиқасида даромаддан ўрта авжга, ўрта авждан — катта авжга ўтиш чоғларида кузатилади. Яна қ. Пентатоника.