АНГАРСК

АНГАРСК — РФнинг Иркутск вилоятидаги шаҳар (1951 й. дан). Ангара дарёси бўйидаги пристань. Т. й. станцияси. Аҳолиси 268,8 минг (1992). 1954 й. дан йирик нефть-кимё к-ти ишлай бошлади. Қурилиш саноати корхоналари (йиғма темир-бетон, цемент, керамика маҳсулотлари ва б.), электромеханика з-ди, ёғочсозлик, машинасозлик саноати корхоналари, тикувчилик ф-каси, гўшт к-ти, технология ин-ти бор.