АНГАР (франц. hangar) — самолёт ва вертолётлар турадиган, уларга техник хизмат кўрсатиладиган ва таъмирланадиган иншоот. Вазифасига кўра, Ангарустахона, муқим (стационар), муваққатмуқим ва йиғма-қисмларга ажратма хилларга бўлинади. Муқим Ангарлар металл ва темир-бетондан, муваққат-муқим А. лар ёғоч-тахтадан, йиғма-қисмларга ажратма А. эса пўлат ёки енгил қотишмалардан ясалади. Ангарнинг шакли ва катта-кичиклиги самолёт ва вертолётлар сони ва ўлчамларига боғлиқ бўлади. Ангар кўтаришташиш, алоқа, сигнал, автоматик ўт ўчириш воситалари билан жиҳозланади.