АНЕМОГРАФ

АНЕМОГРАФ, анеморумбограф (юн. anemos — шамол, gropho — ёзаман) — шамол тезлиги ва йуналишини қайд қилувчи Ўзиёзар асбоб. Шамол тезлигини ҳам сезувчи кисм вазифасини анемометр, йуналишини кўрсатувчи қисм вазифасини эса флюгерка (пирпирак) утайди. Анемограф сезувчи қисмларининг кўрсатиши қайд қилувчи киемга электр токи ёрдамида (туташма Анемограф), баъзан, механик ва манометрик усулларда ўтказилади.