АНЕМОФИЛИЯ (юн. anemos — шамол ва phileo — севаман) — шамол орқали чангланиш, ўсимлик чангдонидаги чангнинг уруғчи тумшуғига ёки уруғкуртак-ка шамол воситасида келиб тушиши. Анемофилия эман, қайин, қайрағоч каби дарахтларда, арпа, буғдой, маккажўхори ва очиқ-уруғли ўсимликларца бўлади.