АНДРОСТЕРОНЛАР (юн. andros – эркак ва stereo — бақувват қиламан) — сийдик билан ташқарига чиқадиган эркак жинсий гормони — тестостероннинг ўзгариши натижасида ҳосил бўладиган органик моддалар; шу гормонга ўхшаш таъсир этади. Андростеронларнинг сийдикдаги концентрациясини аниқпаш эндокрин без касалликлари диагностикасида муҳим аҳамиятга эга.