АНДРОМЕДА

АНДРОМЕДА — юнон мифларида Ҳабашистон подшоси қизи. Отаси Андромедани мамлакатни вайрон қилаётган денгиз махлуқига қурбонликка беради, бироқ Андромедани Персей халос этади. Ривоятларга кўра, А. вафотидан сўнг юлдуз туркумига айланган (юлдуз туркуми номи шундан олинган).