АНДРЕЕВ Михаил Степанович

АНДРЕЕВ Михаил Степанович (1873.11.9 – Тошкент – 1948.10.11) – этнограф, тилшунос, эроншунос олим. Ўзбекистон ФА акад. (1943), Россия ФА мухбир аъзоси (1929), Ўзбекистон ва Тожикистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1945, 1944), Тошкент гимназиясини, Туркистон ўқитувчилар семинариясини тугатган. Тошкентдаги Эшонқули додҳо мадрасасида ўқиган (1894). 1897 й. Мўғулистон ва Шарқий Туркистон экспедицияларида иштирок этади. 1918—20 йларда Туркистон шарқ-шунослик инти, кейинроқ Ўрта Осиё давлат унверситетида шарқшунослик ф-ти декани. 1927—47 й. ларда доцент, сўнгра проф. Ўзбекистон ФА Тарих ва археология ин-тида этн. бўлимини бошқарган (1944—48). У Ўрта Осиё миқёсида ўтказилган бир қанча этнографик экс-педицияларга раҳбарлик қилган. Асосий илмий асарларида Туркистон халқларининг урф-одати, эътиқоди, санъати ва дини ёритилган. Шарқий Эрон тилларининг таснифига оид асарлари ҳам бор.