АНДИЖОН УНИВЕРСИТЕТИ

АНДИЖОН УНИВЕРСИТЕТИ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университети — илмий ва педагог кадрлар тайёрлайдиган олий ўқув юрти. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан 1992 й. 15 мартда Андижон пед. институти (1936 й. асос солинган) негизида Андижон ш. да ташкил этилган. 1990 й. 19 апр. да Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилган.

Ун-тда 11 ф-т (мат., физика, кимё, биол., тарих, пед., филол., жисмоний маданият, ҳуқуқ-иқтисод, сиртқи таълим ва малака ошириш), 31 кафедра, 31 ўқув ва 10 илмий лаб., 4 компьютер синфлари, расадхона бор. Халқаро интернет тармоғига эга кутубхонада 300335 асар сақланади (2000). Ун-т қошида академиклицей ва лицей-интернат мавжуд. Ун-тда 18 ихтисослик (мат., тадбиқий мат. ва информатика, физика, касб таълими, биол., кимё, геогр., экология, ўзбек филол. си, тарих, ҳуқуқшунослик, иқтисодчи-педагог, жисмоний тарбия, чизмачилик, тасвирий ва амалий санъат, бошланғич таълим ва тарбиявий иш, мусиқачи-педагог, пед. ва психология, мактабгача ва оилавий таълим) бўйича мутахассислар тайёрланади. Ун-тда магистратура, аспирантура (ўзбек тили, ватан тарихи, яримўтказгичлар физикаси, биокимё, фалсафа, замонавий ва миллий адабиёт), докторантура (ўзбек тили, ватан тарихи, ярим ўтказгичлар физикаси), яримўтказгичлар физикаси бўйича ихтисослаштирилган илмий кенгаш фаолият кўрсатади. 1999/2000 ўқув йилида 3100 талаба таълим олди; 297 ўқитувчи, жумладан 22 фан д-ри ва проф., 104 фан номзоди ва доцент ишлади. Ун-т фаолияти С. З. Зайнобиддинов, А. Қ. Қосимов, F. X. Абдуллаев, А. А. Абдуллаев, Р. Т. Шамсутдинов, Г. К. Дубовский, Ҳ. Раззоқов, И. Пўлатов, А. Нурмонов, 3. Қутибоев, Қ. Парпиев, С. А. Воҳидова каби проф.ўқитувчилар номи билан боғлиқ. Ун-тнинг «Ҳумо» ашула ва рақс ансамбли, кичик босмахонаси, «Андижон университети» кўп нусхали газ., спорт мажмуи мавжуд. Жисмоний тарбия ф-ти талабаларидан 82 таси мамлакат терма жамоаси аъзолари. 1 таси бокс бўйича жаҳон ва олимпиада чемпиони (М. Абдуллаев), 1 таси жаҳон чемпиони (Ў. Ҳайдаров), 1 таси олимпиада ўйинлари бронза медали совриндори (С. Михайлов) (2000).

Ун-тда Фан-техника давлат қўмитасининг грантлари, «Сорос» ва б. жамғармалар билан ҳамкорлик натижасида ҳар йили 5 млн. сўмлик иш бажарилган. 2000 й. гача ун-тда 30 мингдан зиёд мутахассис тайёрланди.