АНДИЖОН ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ

АНДИЖОН ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ — умумий амалиёт врачи ва врачпедиатрлар тайёрлайдиган олий ўқув юрти. 1955 й. да ташкил этилган. Ин-тда даволаш, педиатрия ва врачлар малакасини ошириш ф-тлари, 55 кафедра, олий малакали ҳамширалар тайёрлаш бўлими, тайёрлов бўлими, лицей-интернат, аспирантура ва докторантура, марказий и. т. лабораторияси, клиник лаб. лар, ўқув музейлари, кутубхоналар (332 минг дан зиёд асар) мавжуд. Ин-тда 2150 талаба ўқийди; 375 ўқитувчи (49 фан д-ри, проф., 184 фан номзоди, доцент) дарс беради; 4 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (И. Ю. Ибодов, Ҳ. Қ. Салоҳиддинов, Г. Ф. Коротько, СЮ. Турсунов) фаолият кўрсатади. Ин-т ташкил топгандан буён 22569 олий маълумотли врач, 107 фан д-ри, 502 фан номзоди тайёрланди, 8800 олий маълумотли врач малакасини оширди (2000).

Ин-т қошида 1971 й. да проф. Ю. О. Отабеков номидаги клиник касалхона (746 ўринли) ташкил этилган. Касалхонада замонавий диагностик ва тиб-бий аппаратуралар билан жиҳозланган 41 та бўлимда 1062 малакали мутахассис ва ходим меҳнат қилади (2000). Техник ахборот билан таъминлаш бўлимида ўқувметодик қўлланмалар, илмий ва маъруза матнлари тўпламлари чоп этилади. Ин-т «Тиббиёт гулшани» газ. нашрига эга. Ин-т негизида республика лимфология ва вертебрология илмий марказлари, ички касалликлар бўйича ихтисослашган кенгаш ташкил этилган. Ин-т 2000 й. да янги бинога кўчиб ўтди.