АНДИЖОН СВИТАСИ

АНДИЖОН СВИТАСИ — Жан. Фарғонанинг юқори неоген ётқизиқларида жойлашган жинслар мажмуаси: 1935 й. да О. С Вялов мустақил свита сифатида ажратган. Конгломерат, қумтош ва гилдан иборат. Қалинлиги 550 м гача. Тўғон свитасининг устида ва сўх свитасининг тагида ётади. Андижон свитасида иккиламчи характерга эга нефть конлари борлиги аниқланган ва геологик тузилиши ўрганилган.