АНДИЖОН МУҲАНДИСЛИК-ИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИ

АНДИЖОН МУҲАНДИСЛИК-ИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИ — иқтисодчи ва муҳандислар тайёрлайдиган олий ўқув юрти. Андижон ш. да. Тошкент давлат иқтисодиёт ун-тининг Андижон бўлими негизида 1992 й. да барпо қилинган Андижон иқтисодиёт ва бошқарув ин-ти ҳамда Андижон муҳандислар тайёрлаш экспериментал ўқув-и. ч. маркази негизида 1995 й. 5 июнда ташкил топди. Ин-т таркибидаги кундузги «Бошқарув», «Иқтисодиёт», «Му-ҳандислик» ф-тлари ва сиртқи ф-тда 10 таълим йўналиши бўйича бакалаврлар ва 3 мутахассислик бўйича магистрлар тайёрланади. 1999/2000 ўқув йилида 3,5 мингдан ортиқ талаба таълим олди; 18 кафедрада 245 проф.-ўқитувчи, жумладан 12 фан д-ри ва проф., 75 фан номзоди, доцент ишлади. Ин-т аспирантурасида 20 га яқин аспирант таҳсил олмоқда. Ин-т кутубхонасида 120 мингдан зиёд асар сақланади (2000). Иқтисодиёт ва техника-технология соҳалари бўйича илмий кадрлар ҳам тайёрланади. Илмий ишлар нашр этади. 2000 й. гача 11 мингдан ортиқ мутахассислар тайёрланди.