АНДИЖОН ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

«АНДИЖОН ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — озиқ-овқат саноати корхонаси. Андижон ш. да жойлашган. «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси таркибига киради. 1964 й. Андижон ун комбинати сифатида ташкил этилган. 1994 й. дан ҳозирги номда ва очиқ турдаги акциядорлик жамияти. Асосан ун ва чорва учун аралаш ем маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Бир йилда 68500 т ун, 73000 т аралаш ем и. ч. қувватига эга. 1967 й. корхонада элеватор (дон сақлаш бўлими), 1968—69 й. ларда аралаш ем цехи ишга туширилди. 1984 — 89 й. ларда асосий и. ч. ускуналари Швейцариянинг «Бюллер» фирмасининг технологик линиялари билан алмаштирилди ва и. ч. қувватлари оширилди.