АНДЕРСЕН

АНДЕРСЕН (Andersen) Ханс Кристиан (1805.2.4, Оденс – 1875.4.8, Копенгаген) — Дания ёзувчиси, машҳур эртакнавис. Этикдўз оиласида туғилган. «Импровизатор» (1835) романида қуйи табақадан чиққан хаёлпараст шоир ва жамият зиддияти тасвирланади. Андерсеннинг «Қўрғошин солдатча» (1838), «Булбул» (1843), «Иркит ўрдакча» (1843), «Қиролича» (1844), «Она» (1848) каби ма-шҳур эртаклари ва «Суратсиз сурат китоби» (1840) шу даврда яратилган. Андерсен «Мулат» (1840) пьесасини, «Шоир бозори» (1842) йўл хотираларини ҳам ёзган. «Икки баронесса» (1849) романида табақалаштиришга асосланган жамиятни танқид қилади. Андерсеннинг жуда кўп эртаклари («Иркит ўрдакча», «Қиролича» ва б.) ўзбек тили га таржима қилинган.