АНДАНТЕ

АНДАНТЕ (итал. andare — одимлаш) — 1) мусиқада ўртача секин суръат;

2) мазкур суръатда ижро этиладиган мусиқа асари (мас, Л. Бетховен — Фа мажор «Andante favori» си) ёки унинг қисми. Симфония, квартет, соната ва ҳ. к. нинг одатда 2 – ёки 3 – қисмлари кўпинча Анданте суръатида бўлади. Mac, M. Тожиевнинг 3-симфонияси (3 – қисми), 4 – симфонияси (2 – қисми), М. Маҳмудовнинг «Наво» симфонияси (1-қисми), Ик. Акбаровнинг «Самарқанд ҳикоялари» (1 – қисми), 1 – квартети (2-қисми) ва б. Буларнинг барчасида Анданте атроф қисмлар билан суръат жиҳатдан ва мазмунан кескин фарқ ҳосил қилади.