АНДАМАНЛАР

АНДАМАНЛАР — Андаман о. ларининг (Ҳиндистон) туб аҳолиси. 19 – а. ўрталарида уларнинг сони 5 мингга яқин эди. Мустамлакачилар томонидан қириб ташланган. Ҳозирда бир неча юз киши қолган. Андаманларнинг бир қисми келгинди халқлар билан аралашиб, ўзларининг этник ва тил хусусиятларини йўқотганлар. Антропологик жиҳатдан А негроидларга киради. Андаманларнинг бўйи паст (эркаклари 148 см, аёллари 138 см), сочлари жингалак, баданлари қора. Андаманлар, асосан, овчилик билан шуғулланади, анъанавий ибтидоий динларга эътиқод қилади.