АНДАМАН ВА НИКОБАР ОРОЛЛАРИ

АНДАМАН ВА НИКОБАР ОРОЛЛАРИ — Ҳиндистондаги иттифоқдош ҳудуд, 2 та архипелаг (Андаман ва Никобар о. лари)дан иборат. Бенгалия қўлтиғи б-н Андаман денгизи оралиғида жойлашган. Майд. 8,3 минг км2. Аҳолиси 279 минг киши (1991). Маркази — ПортБлэр ш. Ороллар сув ости тоғларининг чўққилари бўлиб, ҳаракатдаги вулканлар ҳам бор. Маржон рифлари билан ўралган. Бал. 732 м гача. Тропик муссон ўрмонлари билан қопланган. Аҳолиси ёғоч кесиш, тайёрлаш, кокос пальмаси ўстириш, балиқчилик ва овчилик билан шуғулланади.