АНДАЛУСИЯ ПАСТГЕКИСЛИГИ

АНДАЛУСИЯ ПАСТГЕКИСЛИГИ — Испаниянинг жан. да, Атлантика океани б-н Сьерра-Морена, Андалусия тоғлари оралиғида жойлашган пасттекислик. Асосан Гвадалквивир дарёси ҳавзасида. Иқлими Ўрта денгиз иқлими, йиллик ёғин 400 — 700 мм. Андалусия пастгекислигида Ўрта денгиз атрофига хос бутали чакалакзорлар бор. Буғдой, маккажўхори, қанд лавлаги етиштирилади; токзор, боғ, зайтунзорлар кўп. Йирик шаҳарлари: Севилья, Кордова (Қуртуба), Кадис.