АНДАЛИБ (Булбул) (асл исми Нурмуҳаммад Ғариб; тахм. 1712—Урганч — 1780) — туркман шоири. Ўзбек ва турк-ман тилида ёзган. Хива мадрасаларида ўқиган. Андалиб мумтоз адабиётнинг ғазал, рубоий, мурабба, мухаммас, мусаддас, мусабба, мувашшах ва б. жанрларида ижод қилган. Навоий, Фузулий, Жомий ғазалларига мухаммаслар боглаган. Шеърларида инсоннинг замон, ҳаёт билан муносабатлари акс этган. Халқ оғзаки ижодидан фойдаланиб, ҳис-туйғуларни содда ва равон ифодалашга эришган. 1200 миерага яқин шеър ҳамда бир неча достонлари бизгача етиб келган. «Лайли ва Мажнун», «Тоҳир ва Зуҳра», «Юсуф ва Зулайҳо», «Зайн улараб», «Саъд Воққос», «Бобо Равшан», «Маликаи Меҳринигор», «Ўғизнома» каби достонларида мумтоз достончиликнинг энг яхши хусусиятлари мужассамлашган. «Насимий» достонида озар шоири Насимий ҳаёти ва ижоди акс этган. Машрабга тақлидан ёзган шеърлари ўзбек ва туркман халқларининг севимли қўшиқпарига айланган. Андалиб асарларининг қўлёзмалари ва тошбосма нусхалари Ўзбекистон ФА Шарқшу-нослик ин-тида сақланади.
Ас: Лайли ва Мажнун, Ўзбек адабиёти, 4-жилд, 2-китоб, Т., 1960.