АНДА

АНДА — қад. турк-мўғул халқларида тутинган ака-ука. Анда бўлишликни истаган шахслар қон чиқариб уни бирбирларига суртганлар ва умрбод ака-ука тутинганлар. Мас, Чингизхон жажират қабиласи раҳбари Жамуха билан Анда тутинган.