АНБАРСОЙ

АНБАРСОЙ — Самарқанд вилояти Хатирчи ва Иштихон туманлари ҳудудидаги сой. Шамолсой ва Чорвоқсой номлари билан Оқтоғнинг жан.-шарқий ён бағридаги 1150 м мутлақ баландликдан бошланади. Шамолсой дастлаб жан. га томон оқади, Оқтош тоғининг шарқидан ўтиб Чорвоқсой билан қўшилгач, Зарбандсой номини олади. Зарбанд дарасидан чиққандан сўнг, Анбарсой деб аталади. Тошқин пайтларидагина Окдарёга етиб келади. Анбарсойнинг умумий уз. 20,5 км. Анбарсой водийсининг юқори қисми тор бўлиб, чуқур даралардан оқади, этакларида эса атрофдаги адир ва текисликларга қўшилиб кетади. Анбарсой, асосан, ёғин ва булоқдан сув олади. Сув йиғадиган ҳавзасининг майд. 60,2 км2. Зарбанд дарасида ўртача йиллик сув оқими 170 л/сек. Анбарсойнинг суви баҳор ойларида кўпаяди. Анбарсой ёқасида қишлоқлар бор.